UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцев нинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0

29 авг 19:52
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Шон О'Мэлли иккинчи Конор Макгрегорми?!

Агар Шон ва Макгрегорнинг ривожланиш йўлига назар ташласак, кўплаб умумий нарсаларни топиш мумкин...

Шон О'Мэлли чемпионлик жангида Конордан нусха олди десак муболаға бўлмайди. Шоннинг Алжамейн Стерлинг устидан қозонган ғалабаси бир зумда UFC’нинг PR машинаси бўлиб олди. Жангдан икки кун ўтгач, О'Мэлли ижтимоий тармоқларда 100 минглаб янги обуначиларга эга бўлди ва эндиликда рекламаларнинг асосий юзига айланмоқда.

Нокаут лаҳзасининг ўзи ҳам вирус мисоли интернетда тарқалди ҳамда мухлисларга Конор Макгергорнинг Жозе Альдо устидан қозонган ғалабасини эслатиб юборди. Эпизодлардаги ўхшашлик албатта аҳамиятли. Конор ҳам Шон ҳам ўз жангларида рақиб ҳужумга шошилиб, жағига зарба берганидан кейинги чекинишда моҳирлик билан ҳаракат қилиб, уларни ерга ағанатган эди. Ягона фарқ шундаки, ирландиялик жангчининг зарбаси ўта ҳалокатли бўлганди. О'Мэлли бўлса, рақибини иложсиз қолдириши учун бир мунча кўпроқ мушт “отди”. Шунга қарамай, баъзи мухлислар икки спортчининг карьерасида қандайдир ўхшашлик борлиги ҳақида гапиришмоқда. 


Қизиғи шундаки, Конор-Альдо жанги аллақачон Шоннинг жанги ҳақидаги муҳокама доирасида юзага келган. Бу бир йил олдин содир бўлган эди, кейин эса Шон Петр Ян билан дуэлга чиқишга мажбур бўлди. 

“Яқинда О'Мэлли янги Конор Макгрегор бўлишини ва жаҳон супер юлдузига айланишни хоҳлашини айтди. Тўғри, бунинг учун асосий жангларда ғалаба қозониши керак. У энди одамларга ёқадиган нарсаларга эга. Асосий жанглар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ян билан жанг Конор-Альдо ўртасидаги қарама-қаршиликка ўхшайди”, - деганди Дана Уайт. 

Петр ҳам шундай фикр билдирганди: “PR нуқтаи назаридан, албатта, О'Мэлли билан жанг Конор-Альдо қарама-қаршилигига ўхшаш. Шон бу лойиҳада Конорга қиёсланишни хоҳлайди. Бироқ, ишончим комилки, натижа бошқача бўлади”.  Агар Шон ва Макгрегорнинг ривожланиш йўлига назар ташласак, кўплаб умумий нарсаларни топиш мумкин. Конор доим промоушеннинг фаворитларидан бири саналган. Унга доим катта жанглар берилган ва ўз жангларини шоу даражасига қадар олиб чиқа олганини яхши биласиз. Ирланднинг бу “қилиқлари” бир қанча мухлисларни жалб қила олади.


Америкалик жангчи матбуот анжуманларида у қадар фаол эмас ҳамда рақибларини “ерга уриб ташламайди”. Лекин у томошабинларни ўзига қарата олади, рақиблар бўлса UFC унга индулгенсия, қулай рақиблар беради ва ҳар томонлама тарғиб қилади, деб шикоятлар қилади. Ёрқин тасвир ва ижтимоий тармоқлар Шонга Конор изидан тезроқ боришига ёрдам беради. Ана ундан сўнг О'Мэллини "Макгрегор-2" деб аташ мумкин бўлади. Қаҳрамонимиз ўзининг шахсий брендини UFC’дан анча аввал бошлаган. У SugarShow маҳсулотининг асосчиси ҳисобланади. 

Макгрегор ва Шоннинг жанг услуби ҳам бир-бирига яқин. Иккала жангчи ҳам қўлларида ажойиб ишлайди, улар ҳаракат давомида аниқ зарбалар беради ва унга ажойиб оёқ ишини қўшади. Бундай услуб эса рақибларга қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари, америкалик ҳам ирланд ҳам кучли зарбага эга. О'Мэллининг ўзи ҳам бир неча маротаба Конорга тенглашишни исташини айтди: “Макгрегор UFC’га кириб келганидан сўнг тинимсиз унинг жангларини кузата бошладим. У каби бўлишга ҳаракат қилдим. Ундан кўп нарсани ўргандим, нима қилиш керак, нима қилмаслик керак. Ўйлайманки, Конор мен кўрган энг яхши одам. У энг зўрларнинг энг улуғи”.

Хорижий сайтлар асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг