UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

16 янв 17:30
Янгиликлар

Бошқалар

Абдулла Арипов энди Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига ҳам раислик қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қарор мувофиқ энди Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашига Ўзбекистон Республикаси бош вазири раислик қилади. 

Ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий Жамоат кенгашлари раислари этиб белгиланиб, уларнинг спорт иншоотларида қурилиш-монтаж ишларининг бориши ва уларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши бўйича шахсий жавобгарликлари оширилди.

Шу билан бирга, жамғарма маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш мақсадида жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа ташкилотларининг малакали мутахассислари хорижий давлатларга юборилади, шунингдек тажриба алмашиш учун хориждан мутахассислар жалб этилади.

Маълумот учун: Жамғарма маблағлари хайрия ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ўтказиладиган ҳомийлик ўтказмалари, Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 янв 10:59:19
LIVERPUL.NET
Liverpul.net sayti orqali kun davomida Angilyaning "Liverpul" futbol klubining barcha yangiliklarni tezkor va qulay ravishda kuzatib boring.


Saytimiz 24 soat davomida klubning turli xil yangiliklari, qiziqarli faktlar, malumotlar, statistika va videolavhalarni etiboringizga birinchilardan bo'lib yetkazib boradi. Marhamat, fan klubimizga tashrif buyuring http://liverpul.net
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг