13 авг 00:33
Янгиликлар
Дзюдо, Токио-2020

Абдулла полвон ютқазди ва энди бронза учун татамига чиқади
Рио Олимпиадасининг дзюдо баҳсларида иштирок этаётган сўнгги вакилимиз Абдулла Тангриев ҳозиргина ярим финал босқичидаги иштирокини якунлади.
Чорак финал баҳсида қирғизистонлик Юрий Краковецкини иппон баҳоси эвазига мағлуб этган ҳамюртимизнинг рақиби дзюдо ватани хисобланган Япония вакили Хисаёши Харасава бўлди.
Афсуски, ҳамюртимиз рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Тангриевга 4та шидо огоҳлантирилиши кўрсатилди. Боз устига япониялик дзюдочидаги битта юко баҳоси Храсаванинг ғалабасини таъминлади. Энди Абдулла Тангриев бронза медали учун кечадиган баҳсда иштирок этади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар