UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

05 фев 07:52
Янгиликлар

Футбол

Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" Англия лига Кубоги финалида!

Англия лига кубогининг иккинчи ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ньюкасл" жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

"Манчестер Сити" ўз уйида "Ньюкасл Юнайтед"ни қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

"Этихад"даги голлар шоуси:

Ўйинни шиддатли бошлаган "шаҳарликлар" 7-дақиқадаёқ Омар Мармушнинг голи эвазига олдинга чиқиб олишди. 29-дақиқада Мармуш дублни расмийлаштирган бўлса, орадан кўп ўтмай, 33-дақиқада Тейани Рейндерс ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Меҳмонлар сафида Энтони Эланга 62-дақиқада битта жавоб тўпини киритди — 3:1. Икки ўйин натижасига кўра (биринчи баҳс 2:0), Гвардиола шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов баҳсни асосий таркибда бошлади ва унда тўлиқ иштирок этди.

Олдинда бизни Лондон-Манчестер дербиси кутмоқда! Энди финалда "Манчестер Сити"га Лондоннинг "Арсенал" жамоаси рақиблик қилади. "Тўпчилар" ярим финалда "Челси" тўсиғидан муваффақиятли ўтишган эди (умумий ҳисоб — 4:2).


"Манчестер Сити" — "Ньюкасл" (Биринчи ўйин — 2:0)

"Манчестер Сити": 1. Траффорд (Д), 21. Раян Аит-Нури, 6. Натан Аке (С), 45. Абдуқодир Ҳусанов, 33. Нико О'Рейли, 4. Тижани Рейндерс, 27. Матеус Нунес, 47. Фил Фоден, 14. Нико, 42. Антуан Семеньо, 7. Омар Мармуш.

"Ньюкасл": 32. Аарон Рамсдейл (Д), 2. Киран Триппьер (С), 12. Малик Тиав, 4. Свен Ботман, 33. Дэн Берн, 3. Льюис Холл, 8. Сандро Тонали, 28. Жо Уиллок, 41. Жейкоб Рэмзи, 10. Энтони Гордон, 27. Ник Волтемаде.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг