07 фев 14:02
Янгиликлар
Абдураимова ажойиб юқорилашга эришган WTA рейтингида Аманмурадова 41 ўрин пастлади
Ўтган ҳафта билан таққослаганда рейтингнинг Топ-10`лигида бир нечта ўзгариш кузатилганини кўришимиз мумкин. Испаниялик Паула Бадоса кучли бешликка кирди. Польшалик Ига Свёнтек 4-ўриндан 8-поғонага тушиб кетди. Тунислик Онс Жабер эса Топ-10`га қайтди. Рейтингни ҳамон австралиялик Эшли Барти бошқариб бормоқда.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ажойиб юқорилашни амалга оширди. Абдураимова ўтган ҳафтадаги ўрнидан 45 поғона юқорилаб, 273-ўринга жойлашди. Рейтингда Сабина Шарпова 1, Акгул Аманмурадова эса 41 ўрин пастлади.
WTA рейтинги. 2022 йил 7 февраль ҳолатига кўра:
1. (1) Эшли Барти (Австралия) - 8330 очко
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 5698
3. (3) Барбора Крейчикова (Чехия) - 5533
4. (5) Каролина Плишкова (Чехия) - 4452
5. (6) Паула Бадоса (Испания) - 4429
6. (7) Гарбин Мугуруса (Испания) - 4195
7. (6) Мария Саккари (Греция) - 4071
8. (4) Ига Свёнтек (Польша) - 3986
9. (9) Анетт Контавейт (Эстония) - 3871
10. (11) Онс Жабер (Тунис) - 3070
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
273 (318). Нигина Абдураимова - 249
518 (517). Сабина Шарипова - 89
624 (583). Акгул Аманмурадова - 63
1395 (1398). Милана Масленкова - 7
1547 (1550). Севил Юлдашева - 4
1547 (1550). Лариса Бекметова - 4
Фикрлар