UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

17 апр 12:33
Янгиликлар

Теннис

Абдураимова ва Свитолина қатнашган турнирда россиялик 15 ёшли теннисчи чемпион бўлди

Швейцариянинг Кьяссо шаҳрида ўтган теннис бўйича ITF 60 турнири WTA рейтингида 312-ўринни эгаллаб турган Мирра Андрееванинг ғалабаси билан якунланди.

Россиялик 15 ёшли иқтидор эгаси мукофот жамғармаси 60 000 долларни ташкил этган турнирнинг финал учрашувида рейтингнинг 265-поғонасида борган швейцариялик Селин Нафдан устун келди - 1/6, 7/6(3), 6/0.

Эътиборлиси, Мирра иккинчи сетда учта сетболдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Икки соату 2 дақиқа давом этган баҳсда Андреева 5, Селин эса 4 брейкка эришди. 

Маълумот учун, 15 ёшли Мирра Андреева фаолиятидаги бешинчи ITF турнири чемпионлигини қўлга киритди. У бугун эълон қилинган рейтингда 243-поғонага кўтарилиб олди. 17 ёшли Наф эса илк бор Топ-220 рейтингида дебют қилди.

Мирра 1/2 финал учрашувида турнирнинг биринчи ракеткаси, WTA рейтингида 104-поғонада борган россиялик ватандоши Надя Подорошкани 6/4, 6/0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Айнан шу турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳамда украиналик Элина Свитолина ҳам иштирок этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг