UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанг! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0

23 окт 15:19
Янгиликлар

Оғир атлетика

Адҳамжон Эргашев – ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони!

Ёш ва шу билан бирга анчагина таниқли оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Малайзиянинг Пенанг шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига федерация раиси ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов биргина спортчини олиб кетди. (У кишининг ўзи чемпионат олдидан ўтказилган Халқаро Осиё оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси йиғилиши ва Конгрессида қатнашди. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоамизнинг тўлиқ таркиби эса бошқа бир масъулиятли мусобақа – ноябрь ойида Японияда ташкил этиладиган қитъа чемпионатига ҳозирлик кўряпти.)

Муҳими шуки, ишонч билдирилган спортчимиз ўзини юксак даражада оқлади. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилиб ўсган Адҳамжон Эргашев II ўсмирлар Олимпия ўйинлари ва ёшлар (ўзидан 2-3 ёш катталар) ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори хисобланади.

Энди ўз ёш тоифасида жаҳон чемпиони ҳам. Адҳамжон даст кўтаришдаёқ олтин медални қўлга киритиб, ғолибликка асосий даъвогар эканлигини билдириб қўйди. Учинчи уринишда зарур бўлган 125 кг оғирликдаги тошни кўтариб, асосий рақиби – Россия вакили Зулфат Гараевдан 1 кг ўзиб кетди.

Колумбиялик спортчини 4 кг, Чин юрти полвонини эса 5 кг ортда қолдириб кетди. Бу – чемпионлик учун қўйилган дадил қадам эди. Зеро Гараев силтаб кўтаришда ҳамюртимизга қарши туриб бера олмади, 6 кг кам натижа қайд этди. Кореялик Ви Шиннинг бу йўлдаги ҳаракатлари ҳам зое кетди – у 150 кгда тўхтади.

Тан олиш керак, Хитой вакили иккинчи машқ бўйича 156 кг кўрсаткич билан биринчи ўринга чиқди, лекин бу умумий ҳисоб учун етарли эмас эди. Эргашев 155 кг тошни ўзига бўйсундириб, иккикурашда 280 кг жамғарди. Унинг энг яқин таъқибчиси Юнбан Вэй 276 кг тўплади. Ишончли ғалаба! Дарвоқе, кучли гуруҳда ўзбек спортчиси юқорида тилга олиб ўтилган давлатлардан ташқари Колумбия, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Индонезия каби оғир атлетика кучли ривожланган мамлакатлар атлетларини ҳам ортда қолдирди.

 

62 кг вазн тоифасида кучли бешлик таркиби қуйидагича кўриниш олди:

1.  Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 125+155=280

2.  Юнбан Вэй (Хитой) – 120+156=276

3.  Зулфат Гараев (Россия) – 124+149=273


Ғайрат Хонназаров тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг