UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцев нинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0

15 июл 08:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Афсонавий боксчи жинсий зўравонликда айбланмоқда

Теглар :  Жорж Форман
Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Жорж Форман ўтган асрнинг 70-йилларидаги жинсий зўравонлиги учун жиноий жавобгарликка тортилгинини айтди.

"Сўнгги олти ой давомида икки аёл мен ва оиламнинг миллионлаб долларларини ўмармоқчи бўляпти. Уларнинг ёлғонларига кўра, мен 45 йил аввал, 1970 йилларда уларга нисбатан жинсий зўравонлик уюштирган эмишман. Мен бу айбловларни қатъиян рад этаман.

Мен спорт фаолиятимда ҳам ўзим учун муҳим бўлган обрўимдан фахрланаман. Мен асоссиз таҳдид ва ёлғонлардан қўрқмайман. Ҳар доим Худога бўлган ишончим билан йўл тутганман, бундан кейин ҳам шундай бўлади. Мени айблаганларни тўлиқ фош қилиш ва ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида мен адвокатларим билан иш олиб бораман. Мен урушмайман ва улардан қочмайман", - дея Форманнинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жорж Форман сўнгги жангини 1997 йилнинг 22 ноябрида Шеннон Бриггсга қарши ўтказиб, очколар эвазига мағлуб бўлган эди.

Маълумот учун, америкалик чарм қўлқоп афсонаси фаолияти давомида 81 та жанг ўтказиб, 76 ғалабага эришган, беш маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг