UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

03 фев 14:32
Янгиликлар

Футбол

"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида

4 февраль куни "Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"га қарши Элит Чемпионлар Лигаси 7-тур ўйинида майдонга тушади.

Ушбу рақиб билан барча ўйинлар Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида кузатилган. 2002 йил 3-саралаш раундида Дохада 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган "шерлар" Тошкентда рақибни 3:0 ҳисобида доғда қолдиришган. 2008 йил гуруҳ босқичида эса сафарда 2:2 натижаси қайд этилган. Тошкентда "Пахтакор" яна рақибдан кучлироқ эканини исботлаган - 2:0.

2010 йил нимчорак финалда "Гарафа" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2018 йил плей-оффда ҳам ўз уйида рақиб 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ҳозирча ўзаро тўқнашувларда 2 ғалаба, 1 дуранг ҳамда 3 мағлубият кузатилган. Голлар уриш бўйича устунлик "Пахтакор" томонда, 11-9.

“Пахтакор”нинг Қатарнинг 6 клубига қарши жами 19 учрашувда майдонга тушган. “Гарафа” билан энг кўп дуч келган – 6 бор. "Садд" ва "Духайл" билан тўрт мартадан, “Қатар” СК ва “Араби” билан иккитадан, "Райян" билан бир учрашув ўтказилган. Бу ўйинларда 5 ғалаба, 5 дуранг ва 9 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 26 марта ишғол қилиниб, 30 тўп ўтказиб юборилган.

"Ал Гарафа" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 4 февраль, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Қуйида ”Пахтакор” билан тўқнаш келган Қатар клублари ва натижалар акс этган.

“Ал Гарафа” - 3:0, 3:4, 2:2, 2:0, 0:1, 1:2
“Қатар” СК - 1:0, 0:0
“Ал Садд” - 1:1, 1:2, 2:2, 1:2
“Ал Араби” - 3:1, 1:0
“Духайл” - 1:3, 2:2, 2:3, 0:3
"Райян" - 0:1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг