29 июл 08:51
Янгиликлар
Алекс Перейра: "Демак шундай бўлиши керак экан"
Бразилиялик жангчи UFC 291 турнирида Блахович билан тўқнаш келади.
"Агар Блахович ҳаммани нокаутга учратганида эди, ҳайратда қолган бўлардим. Лекин, у оддий жангчи. Ҳа, собиқ чемпион, тажрибали ва хавфли. Шунчаки, кўпчилик нокаутга учраганман, аввалгидек бўлмайман дейишади. Жин урсин, Адесаньяни кикбоксингда икки марта мағлуб этдим. Бир марта ММАда, бир марта у ҳатто кислород ниқобига муҳтож бўлди. Аммо, у қайтиб келиб мени мағлуб этди.
Агар сиз заиф характерга эга бўлсангиз, унда бу мағлубият сизнинг бошингизга етади. Шунда рақибинг сенга тегса ҳам йиқиласан. Лекин, мен улардан бири эмасман. Мен қайта тикландим. Нокаут кейинги кунда, кейинги ҳафтада сезилиши мумкин. Аммо, тикланиш учун қилган ҳамма ҳаракат мукаммал бўлди. Агар мен Блаховичнинг зарбасидан йиқилсам, бу Адесаньядан қабул қилиб олган нокаутдан кучсизланганим учун эмас. Демак шундай бўлиши керак экан", - дея Перейра.
Фикрлар