27 янв 12:02
Янгиликлар
Бокс/ММА

Алекс Перейра Жамал Хиллни жангга чорлади
Алекс Перейра навбатдаги жангини Жамал Хиллга қарши ўтказиши мумкин.
Ўрта вазн тоифасида бразилиялик UFC чемпиони Алекс Перейра (7-1) яримоғир вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган америкалик Жамал Хиллни (12-1) жангга чорлади. Аввалроқ, Хилл Перейра яримоғир вазн тоифасига ўтган тақдирда, уни нокаут қилишга ваъда берган эди.
"Прохазка жароҳатда эканини эшитдим. Мени нокаут қилишга уриниб кўрмайсанми?", - дея Хиллга мурожаат қилган Перейра.
Иккала жангчи ҳам сўнгги жангларидаги ғалабалари орқали UFC чемпионлигини қўлга киритишган ва ҳали чемпионлик камарларини ҳимоя қилишганича йўқ.
Ҳавола :
Манба : MMA News
Фикрлар