UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0

01 апр 20:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Усик: «Путинга айтадиган гапим йўқ»

Теглар :  Александр Усик
Александр Усик Польшада интервью берди

Энтони Жошуа билан реванш жангига тайёргарлик кўриш учун Украинани тарк этишга қарор қилган Александр Усик шу кунларда оиласи билан Чехияда бўлиб турибди. Маҳаллий ОАВга берган интервьюсида Александр Россия армиясининг Украина ҳудудига кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин Лондондан Киевга қандай этиб келгани, мамлакатдаги даҳшатли вазият ҳақида гапириб, жаҳон ҳамжамиятига Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, учрашувда мамлакат президенти - босқинчига нима дейиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Лондонда қолиш ҳаёлимга ҳам келмаган. Польша орқали қайтиб, Киевга тўғридан-тўғри рейсни бекор қилишга мажбур бўлдим. Киевга боришим учун бир кун ва оиламни кўришимга яна икки кун керак бўлди. Кейин бироз тинчландим.

Улар уйимизни отиб, дарвозани бузиб, қўшниларимизни тортиб олишганини биламан. Ҳозир у ерда нима бўлаётганини билмайман, ҳеч ким билан боғлана олмаймиз. Сизнинг оилангиз яшириниш учун ертўлага югуришлари даҳшатли.

Украинадаги вазиятга бутун дунё муносабат билдирганидан жуда хурсандман. Сиз чехлар ёрдам бераётганингиз ҳам ажойиб. Ҳамма жойда байроқлар бор, қочқинларга ғамхўрлик қилинг, уларга яхши муносабатда бўлинг. Биз сизнинг қўллаб-қувватлашингиздан миннатдормиз. Мен православ динида тарбияланганман, бу бизни бошқалар устидан ҳукм қилмасликка ўргатади. Аммо урушни қўллаб-қувватловчи инсон мен учун шизофрения, касал одам. Мен қўлимга қурол олдим, лекин бу мен уларни ишлатаман дегани эмас. Спорт ёрдамида мен ўз фикрларимизни, хабарларимизни дунёга яхшироқ ёйишим мумкин. Жошуа билан жанг қилиш мен учун бу борада алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Мен Путинга ҳеч нарса демаган бўлардим. Унга аҳамият бермайман, айтадиган гапим ҳам йўқ"? - деди Усик. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг