UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Гарcия - Бенн жанги чипталардан 8 млн доллардан ортиқ даромад келтирди 0 08:34Ислам Махачев: "Жонс допинг билан қўлга тушган – унинг серияси ҳақиқий эмас!" 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 07:32US Open 2026. 5 500 000 $ учун кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпион аниқланди 0 07:01Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО) 0 19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0

09 дек 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Усик - Тайсон Фьюри жанги санаси маълум

Супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Тайсон Фьюри ҳамда Александр Усик ўртасидаги жанг санаси маълум қилинди.

Бу ҳақда украиналик чемпионнинг менежери Эгис Климас хабар берди.

"Биз деярли келишиб олдик. Аслида бу ерда келишадиган нарсанинг ўзи қолмаганди. Мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жангни ҳар икки томон ҳам хоҳлаяпти. Одамлар ҳам бу жангни истамоқда. Катта эҳтимол билан чемпионлик жанги 4 март куни Яқин Шарқда бўлиб ўтади. Жанг манзили учун асосий даъвогар Саудия Арабистони давлати бўлиб турибди. Шунингдек, Лондон ва Қатар варианти ҳам бор", - деди Климас Dailymail нашрига берган интервьюсида. 

Менежернинг сўзларига кўра, 4 март санасидан ташқари 18 февраль куни ҳам жанг учун захира варианти сифатида қаралмоқда.

Маълумот учун, Тайсон Фьюри шу ҳафта WBC камарини ҳамюрти Дерек Чисорадан ҳимоя қилганди. Жанг якунланганидан сўнг Фьюри WBA, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби украиналик Александр Усикка "вызов" ташлаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг