UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

26 май 12:54
Янгиликлар

Футбол

Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес "Барселона"га ўтиш мақсадида "матрасчилар"нинг йиллик 10 миллион евро маош кўзда тутилган янги шартнома таклифини рад этди.

Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, каталонияликлар учун потенциал трансфернинг қийинчилиги шундаки, "Атлетико" футболчи учун камида 150 миллион евро талаб қилмоқда. Сабаби, унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган ва унда товон пули 500 миллион евро этиб белгиланган. Аргентиналик футболчининг ўзи эса ўзи учун "янада истиқболли лойиҳа"га ўтишни истамоқда.

Аввалроқ, футболчига ПСЖ, "Арсенал" ва "Барселона" клублари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Жорий мавсумда Альварес 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 26 ёшли аргентиналикни 90 -миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг