UZ

11 июл 09:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Альвареснинг жамоаси Ковалёвни кўндира олмаяпти

Golden Boy промоутерлик компанияси ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони россиялик Сергей Ковалёвнинг жамоасига яна бир таклиф билан чиқди.

Оскар Де Ла Хойяга тегишли Golden Boy промоутерлик компанияси ўрта вазнда учта йўналиш чемпиони бўлиб турган Сауль Альвареснинг ишини юритади. Golden Boy қандай бўлмасин Альвареснинг Ковалёвга қарши жангини ташкил қилмоқчи. 

Аввалроқ билдирилган бу таклифга Ковалёв жамоаси рад жавобини берган эди. Бу сафар Golden Boy Сергейга янада яхшиланган таклиф билан чиқди. Россиялик жаҳон чемпионининг промоутерлари DAZN стриминг плафтормасидан фақат Альварес эмас, Ковалёвнинг бошқа жанглари учун ҳам шартнома талаб қиляпти. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
11 июл 15:50:16
Jalol Axmedov
14 chi Avgustda Saul Alvares bilan jang oʻtkazish uchun Sergey Kovalovga 6 million dollar gonarar taklif qilingan. Ammo Kovalov 12 million dollar yani Saul va Daniel Jacobs jangi uchun Jacobs ga berilgan summa bilan bir hil bonus hohlamoqda. Muzokaralar qizgʻin davom etmoqda. Golden boy bilan bir qatorda Matchroom Boxing promotiondan Eddie Hearn ham muzokaralarga aralashgan. Ammo bir tarafdan IBF Saulni oʻzidagi kamar himoyasi uchun Derevyanchenkoga qarshi jang oʻrkazish talabini qoʻymoqda. Qani bu yogʻi qanday davom etar ekan.....
   
11 июл 10:05:49
Dilshot Solihov
Seryogani qanaqib ko'ndiradi axir Alvareska nari borsa ikki ravund turib berolidku .
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг