UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

12 апр 20:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аманда "Она шер" Нунес UFC қафасига қайтмоқда

Теглар :  Аманда НунесUFC
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони якунланмай қолган ишини ниҳоялаш учун фаолиятини қайта тиклаши мумкин.

Бразилиялик "Она шер" Жулианна Пенья ва Кайла Харрисон ўртасидаги чемпионлик жаги ғолибасига қарши октагонга чиқишга тайёр эканини маълум қилди. Майамида ўтган UFC 314 турнири матбуот анжуманида Нунес бу ниятини ошкор этди. 

Ёдингизда бўлса, 2021 йилда Пенья шов-шувли тарзда Нунесни муддатидан аввал мағлубиятга учратиб, дивизионнинг янги чемпионига айланганди. Лекин 2022 йилда ўтказилган реванш жангида Жулианна камарини бой берди. Кейин Нунес фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бундан унумли фойдаланиб қолган Пенья яна ишга киришди ва Ракель Пеннингтонни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлубиятга учратган ҳолда фаолиятида иккинчи бор чемпионлик камарини қўлга киритди.

Жуллиана Пенья - Кайла Харрисон жанги 7 июнь куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида ташкил этиладиган UFC 316 турнири доирасида ўтказилади. Дзюдо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони бўлган Харрисон ушбу жангда фаворит ҳисобланмоқда. У ўтган йили UFC промоушенида дебют қилганди. Аввалига Холли Холмни бўғиш усули билан мағлубиятга учратган, кейин эса Кетлин Виейрани очколар ҳисобига кўра таслим этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг