UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

20 июл 12:42
Янгиликлар

Дзюдо

Амир Темур юртидан бўлган Камолиддин Расуловни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Камолиддин Расулов ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Камолиддин Расулов 1992 йил 20 июль куни полвонлар юрти - Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани Мўминобод қишлоғида курашчилар оиласида дунёга келган. Қашқадарё полвонлар диёри бўлгани учун болалигидан курашга меҳр қўйди. Бунда табииийки, оилавий муҳитнинг таъсири катта бўлди. Кичик Камолиддин отаси ва акасининг изидан бориб, курашга меҳр қўйди.

"Отам ва акамга қўшилиб тўй курашларига борардим. Акам Жамолиддин Расулов таниқли курашчи бўлган. Дадам Шахрисабздаги Илҳом ака Муродовнинг залига олиб борганлар. Шу кунгача эришган барча ютуқларим учун биринчи галда ота-онамга раҳмат айтаман", - дейди бугунги қаҳрамонимиз. 

Камолиддин спортдаги биринчи медалини Чироқчидаги турнирда қўлга киритган. -26 кг вазнда курашган ёш Расулов илк бор шохсупага кўтарилган эди. У ёшлигидан машҳур полвонлар, жаҳон чемпиони ва совриндорлари Баҳром Авазов, Фарҳод Тўраев, Камол Муродовга ҳавас қилган. Абдулла Тангриев, Ришод Собиров сингари дзюдочиларимиздан илҳомланган. Илҳом Муродов, Асадулло Бозоров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Равшан Аҳмаджонов, терма жамоамизнинг ҳозирги мураббийи Иллиас Иллиадисдан кураш, самбо ва дзюдо сир-асрорларини ўрганди. Миллий кураш ва самбо спорт турларидан жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби бўлган.

Камолиддин Расулов -81 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Дзюдочимиз "Катта Дубулға", Гран-При туркумига кирувчи нуфузли мусобақаларда муносиб тарзда иштирок этиб келмоқда. У ўтган йили Тошкент Гран-присининг кумуш медалини қўлга киритган. Айни пайтда -81 кг вазнда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи рейтингдан мустаҳкам ўрин эгаллаган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, дзюдочилар номидан Камолиддин Расуловни бугунги шукрона куни билан муборакбод этамиз. Юзинг ёруғ, қўлинг ҳамиша баланд бўлсин, Камолиддин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг