UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30"Реал" икки футболчисини жазолади 0 22:26Холмурод Нурматов иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди 0 20:05Анвар Абдуллаев фаолиятидаги илк мағлубиятини ACA Лигасида қабул қилиб олди 0 19:37Дэвид Бенавидес Бивол билан жанг бўйича музокаралар бошланганини айтди 0 19:15ACA 203. Шариф Кушаев иорданиялик рақиб билан жанг қилди 0 19:01Исо Масиҳга ўхшатилган ва маданий ҳаёт туфайли "Манчестер Сити"дан кетган. Ўзбекистоннинг янги мураббийи ҳақида нималар биламиз? 0 18:39Хамзат Чимаев RAF турнирида Кайл Снайдерга қарши кураш эҳтимолини баҳолади 0 18:18Риёд-2026 Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига кирган спорт турлари маълум бўлди 0 17:52Хотамбек Бойназаров UFC'да Хоакин Бакли билан жанг қилиш ҳақида гапирди 0 17:25Палмер "Манчестер Юнайтед"га ўтишга рози?! 0 17:02Фурқатбек Ёқубов — ўзбекистонлик ММА жангчиларига: "Рақиб танлашда озгина уялинглар!" 0 16:39Қозоғистон жаҳон хоккейи элитасига қайтди! 0 16:16Дана Уайт Конор Макгрегорнинг қайтаётганини тасдиқлади 0 15:40ЖЧ-2026 финали чипталари 33 000 долларгача ошди 0 15:14Расман: Арман Царукян Топурия - Гэтжи жанги учун захира варианти бўлади 0

19 дек 18:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ана холос! Алекс Перейра - Магомед Анкалаев жанги ўтказилмайди

Яримоғир вазн тоифаси UFC рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган россиялик Магомед Анкалаев дивизионнинг амалдаги чемпиони Алекс Перейранинг навбатдаги рақиби бўлмайди.

Бу ҳақда бразилиялик аралаш яккакураш устасининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

"Рақибим Анкалаев бўлмайди", - дея қисқа мурожаат ва кўз ёш қилаётган смайлик қолдирган Перейра.

Октябрь ойининг бошида Алекс Перейра учинчи чемпионлик ҳимоя жангини муваффақиятли тарзда ўтказганди. Ўшанда у тўртинчи раундда америкалик Халил Рунтрини техник нокаутга учратган эди. Орадан уч ҳафта ўтиб Магомед Анкалаев даъвогарлар жангида ҳакамларнинг якдил қарори билан австриялик Александр Ракичдан устун келди.

Бир муддат аввал россиялик спортчи 2025 йилнинг май ойида бразилиялик чемпионга қарши октагонга чиқишини маълум қилганди. UFC чемпиони эса бу жанг бўйича музокаралар олиб борилмаётганини айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда 37 ёшли Алекс Перейра Лас-Вегасда ўтган World MMA Awards тақдирлаш маросимида "Йил жангчиси" деб топилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг