UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Арманистон. Музаффаров финалга йўл олди, Холдаровда эса... 0 18:30Расман: “Барселона” Адейеми трансферини эълон қилди 0 17:49Арман Царукян навбатдаги жангини Чарльз Оливейрага қарши ўтказади — манба 0 17:04Эркин курашчиларимиз Туркиядаги халқаро турнирда қатнашади, Разамбек ҳам таркибда 0 16:17Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди 0 15:36Возинья, Кукурелья, Олисе, Мбаппе, Месси… ФИФА ЖЧ-2026 рамзий терма жамоасини эълон қилди 0 15:01Магомед Анкалаев Богдан Гусков билан жангни «машғулот» деб атади 0 14:33Осиё чемпионати. Синхрон сузиш баҳсларида 2 та олтин медал қўлга киритилди 0 13:58Бивол Бетербиевга қарши жанг учун WBO чемпионлик камарини бўшатиши мумкин 0 13:27Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Ўйинларида қийин гуруҳдан жой олди 0 12:48Богдан Гусков Анкалаев билан жанг тўғрисида: "Бу мен учун навбатдаги имтиҳон" 0 12:05Ганбол бўйича аёллар термамизнинг Осиё ўйинларидаги рақиблари аниқланди 0 11:27Анкалаев Гусков билан жанги ҳақида: «У барчасини тушуниб етади» 0 10:59Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди 0 10:36Нурсултон Рўзибоев: "Ишга келдик яна" (ФОТО) 0

05 июл 21:35
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Ана холос. Вадим Меньков Олимпиадага бормайди

Каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони Вадим Меньков Рио-2016 Олимпиадасида иштирок этмайди.

Гап шундаки, халқаро федерация Олимпия ўйинларида бир давлатдан икки йўналиш бўйича йўлланмани қўлга киритган спортчилар биргаликда иккилик баҳсларида иштирок этиш талабини қўйган. Бизда 1000 метр масофада Алексей Мочаловда ҳам яккалик, ҳам иккилик йўналишида лицензия бор.


Вадим Меньков эса ўзининг севимли 1000 метр масофасида Рио-2016 ўйинлари йўлланмасини қўлга кирита олмаганди. Лекин яна бир ҳамюртимиз Герасим Кочнев билан бирга 1000 метр масофага ўтказилган саралаш баҳсларида лицензияга эга бўлганди. Халқаро талабга кўра, энди Мочалов Кочнев билан бирга иккилик баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, 1000 метр масофага ўтказиладиган яккалик баҳсларида ҳам стартга чиқади. Бу масофада Мочаловнинг натижалари Меньковникига нисбатан яхшироқ. Гарчи, Вадим Риога бора олмасада, унинг лицензияси ўз кучди қолаверади. Худди боксда бўлгани каби. Биз битта вазнда ҳам Элнур Абдураимов, ҳам Хуршид Тожибоев Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди. Начора, шунақаси ҳам бўлиб туради.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 июл 21:55:08
G'ayratjon
Afsus:-(
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг