03 июн 11:21
Янгиликлар
Теннис
Андижон “Фьючерс”. Файзиев - бош мукофот соҳиби!
Андижон шаҳрида ўтказилган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларидан иборат турнир ўз ниҳоясига етди.
Ҳозиргина мусобақанинг яккалик баҳсларида ўтказилаётган ҳал қилувчи финал учрашуви якунланди. Унда ҳамюртимиз Санжар Файзиев ҳиндистонлик Шрирам Балажига қарши кортга чиқди.
Файзиев Андижон турнирининг биринчи, Балажи эса иккинчи рақамли теннисчиси сифатида эътироф этилганди. Бир соату 2 дақиқа давом этган баҳсда Файзиев рақибини икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, бош мукофот соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси финалга қадар беларуслик Микалай Халякни 6:3, 6:2, ҳамюртларимиз Ботир Сапаевни 6:4, 6:4, Павел Цойни 6:2, 6:2, беларуслик Дмитрий Жирмонтни эса 6:1, 7:6(3) ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар