UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0

07 мар 14:10
Янгиликлар

Волейбол

Андижонда волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур ўйинлари якунланди

Теглар :  Волейбол
Андижон шаҳрида волейбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон XXVIII чемпионатининг 1-тур ўйинлари ўтказилди.

Мусобақа Андижон давлат тиббиёт институти спорт мажмуасида ташкил этилди.

Бу йилги мусобақада 7та жамоа баҳсларга киришди. Булар - амалдаги мамлакат чемпионлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ, "Наманган", "Хоразм", "Андижон", Нукус давлат педагогика институти, "ЖДПИ-Зиёкор" (Жиззах давлат педагогика институти) ҳамда Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" жамоаларидир.

Мусобақада бу сафар ҳам СКУФ жамоаси рақибларидан бир бош устун эканлигини кўрсатди ва барча ўйинларда ғалабага эришди. Улар фақат Наманган вилояти волейболчи қизларига бир партияни бой берди, қолган барча ўйинларда зафар қучиб, 18 очко билан 1-тур баҳсларида юз фоизлик натижа қайд этишди.

Мусобақа мезбонларига ўз уйида деворлар ҳам ёрдам бердими ёки жамоа ҳақиқатан сезиларли даражада кучайганми, хуллас андижонлик волейболчи қизлар СКУФга ютқазган бўлса, қолган барча рақибларидан устунлигини намойиш этди. Улар 15 очко билан 2-ўринни эгаллаб туришибди.

Наманганлик волейболчилар эса тўрт ғалаба ва икки мағлубият қайд этган ҳолда кучли учликка якун ясаб туришибди.

Кейинги поғоналарни "НДПУ", "ЖДПИ-Зиёкор", "Хоразм" ва ФарДУ жамоалари банд этишган.

Эртага эркаклар жамоалари Навоий шаҳрида тўпланишади ва 9 мартдан бу ерда Ўзбекистон XXIX чемпионати баҳсларига старт берилади.

 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг