UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

30 авг 20:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Андре Уорд Усик — Фьюри жангида ким ғалаба қозонишини айтди

Америкалик боксчи Андре Уорд супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда WВА, WВО, IBF ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.

Америкаликнинг сўзларига кўра, ушбу жангда "Лўлилар қироли" яққол фаворит.

"Биз кўп йиллар давомида эфирда айтамиз, бўйи катта жангчи ҳар доим бўйи кичик жангчини мағлуб этади. Мен шундай бўлишига ишонаман. Ҳеч қандай ҳолатда Усикка устунлик берилмаслиги керак. Аммо, Тайсон Фьюри Энтони Жошуа эмас.

Фьюри тажрибага эга. Тайсон катта имкониятларга эга ва ундан қандай фойдаланишни билади. Унинг услубига ҳеч қандай қарши чора йўқ. У бокс тушишни билади. Биз унинг Деонтей Уайлдер каби зарба панчерга қарши жанг ўтказгани ва кўпчилик боксчиларни нокаутга учратган кучли зарбаларини кўрдик. Фьюри ўрнидан турди, жанг режасига амал қилди ва ғалаба қозонди", — деди Андре Уорд.

Шунингдек, Уорд жанг қизиқарли бўлишини, аммо бўйдаги фарқни сезиларли эканини таъкидлади.

"Усик билан жангда қандайдир фарқ юзага келишига шубҳам бор. Аммо, бу иккала боксчининг маҳорати туфайли жанг қизиқарли бўлиши аниқ", - дея қўйимча қилди Уорд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг