18 апр 15:10
Янгиликлар
Теннис
Андрей Рублёв бугун рекордини янгилаши мумкин
Бугун Монте-Карло "Мастерс" теннис турнирининг ғолиби аниқланади.
Яккаликдаги ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик Андрей Рублёв грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқади. Агар у бугун бош совринни қўлга киритса, у ҳолда эртага эълон қилинадиган янги рейтингда ўз фаолиятида илк бор дунёнинг олтинчи ракеткасига айланади.
Рублёв ярим финалдаги ғалабасидан сўнг швейцариялик афсона Рожер Федерерни ортда қолдириб, рейтингда еттинчи поғонага кўтарилди. Бугунги финалдан сўнг теннисчилардан бири ўзаро учрашувлар ҳисобида олдинга ўтиб олади. Ҳозирча ҳисоб - 3:3.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар