UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

20 июл 13:10
Янгиликлар

Каратэ

АҚШлик каратэчилар илк маротаба Ўзбекистондаги турнирда иштирок этишади

Теглар :  Каратэ
22-23 июль кунлари Самарқанд шаҳрида каратэ бўйича халқаро "Samarkand Open" мусобақаси бўлиб ўтади.

Унда Америка Қўшма Штатлари, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон терма жамоалари, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан каратэчилар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Бугун АҚШ делегацияси юртимизга етиб келди. Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси вакиллари кутиб олишди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, америкалик каратэчилар илк маротаба юртимиздаги мусобақада иштирок этадилар. "Samarkand Open" турнирида АҚШ жамоаси 10 нафар спортчи билан иштирок этади.

Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида мусобақа доирасида меҳмонлар учун қўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва бир неча асрлик тарихий обидаларига саёхат уюштиришни ҳам мақсад қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг