30 ноя 16:48
Янгиликлар
Аргентиналик UFC жангчиси Месси учун Канело билан жанг қилишга тайёр
У яқинда ижтимоий тармоқларда Сауль Алваресга Мессини тинч қўйиши кераклигини маслаҳат берди.
"Мени жаҳлим чиқди. Мессига таҳдид қилишдан фойда йўқ. Унинг қандай инсон экани ва фаолиятини ҳамма билади. Агар Альварес буларни билмаса, ҳеч нарса демагани маъқул. Футболчиларнинг футболкаси ерда бўлиши одатий ҳол. Лекин, Месси ҳеч қандай ҳурматсизлик қилмади. Мессини таниган ҳар бир инсон унинг мукаммал спортчи ва жуда ҳурматли инсон эканлигини билади. Ука, агар жанг қилмоқчи бўлсанг мен тайёрман. Мессини тинч қўй. Мессига айтган гапларинг бутун Аргентинага айтилганини англатади", - деди аргентиналик UFC жангчиси Канелога.
Эслатиб ўтамиз, Канело Месси ерда ётган Мексика терма жамоасининг футболкасига ҳурматсизлик қилди деб айблаган эди.
Фикрлар