UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

16 май 12:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян эҳтимолий рақиб ва жанг санасини эълон қилди

Теглар :  UFCАрман Царукян
Енгил вазн тоифасида чемпионлик учун собиқ даъвогар Арман Царукян навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи экани ҳақида гапирди.

Ислам Махачев вакант қолдирган енгил вазндаги UFC камари учун Илия Топурия ва Чарльз Оливейр ўзаро жанг ўтказишади. Ғолиб вақтинчалик чемпионлик камари соҳибига айланади. Арман Царукяннинг айтишича, айнан шу турнир кардида унинг Жастин Гэтжига қарши жанги белгиланса, мантиқан тўғри бўлар экан.

"Ўйлашимча, рақибим Гэтжи бўлиши керак. Бу тўғри қарор бўлади. Оливейра вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилади, Порье Холлоуэй билан BMF камари тақдирини ҳал этишга уриниб кўради. Гэтжида эса жанг йўқ. Халқаро жанглар ҳафтаси – мен Гэтжига қарши! Балки, жароҳат олган жангчиларнинг бирини алмаштирарман. Ташкилотчилар Дариуш - Мойкано жангини ҳам кардга киритишди. Аммо, асосий жангни ҳимоялаш учун мен каби катта номдаги жангчи керак", – деди Царукян.

Аввалроқ, Царукян Матеуш Гамротга қарши реванш жанги ўтказишдан бош тортганди. У айни пайтда грепплинг бўйича ўтказадиган жангига тайёргарлик кўрмоқда. Арман 31 май куни Москва шаҳрида ташкил этиладиган ADXC 10 турнирида собиқ Bellator чемпиони Патрики Фрейрега қарши беллашув ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг