UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

08 ноя 13:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян фаолиятини якунлаш муддатини айтди

Теглар :  Арман Царукян
UFC енгил вазн тоифаси рейтингининг иккинчи рақамли жангчиси Арман Царукян ўзига шу ҳақда берилган саволга жавоб берди.

Асли келиб чиқиши арманистонлик бўлган россиялик аралаш яккакураш устаси қачон профессионал формаси чўққисига чиқмоқчилиги ва қўлқопларни михга илишдан олдин неча йил жанг қилмоқчилиги ҳақида гапирди.

"Ҳозир 29 ёшдаман ва етти йилдан сўнг, шартли равишда айтганда, фаолиятимни якунлашим керак. Ўша пайтда 36-37 ёш бўламан. Энг юқори чўққи 31 ёшга тўғри келса керак. 31 ёшдан 34 ёшгача кўп йиллик тажрибамга суяниб жангларимни ўтказаман. Аммо ҳозирча спортсиз қандай яшашимни тасаввур ҳам қила олмайман", - деди Царукян YouTube’даги каналида эълон қилинган видеода.

Айни дамда Арман Царукян 22 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 265 турнирига тайёргарлик кўрмоқда. У оқшомнинг асосий жангида янги зеландиялик Ден Хукерга қарши октагонга чиқади. Ушбу жанг потенциал даъвогарлик баҳси сифатида эътироф этилмоқда.

Россиялик яккакураш устаси йил бошида олган жароҳати туфайли сўнгги дақиқаларда Ислам Махачевга қарши чемпионлик жангидан чиққан эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг