UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0

28 июн 17:00
Янгиликлар

Дзюдо

Армен Багдасаров Ўзбекистон дзюдо федерациясида вақтинча раис вазифасини бажаради

Бугун пойтахтимиздаги Осиё дзюдо марказида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.
Сир эмаски, ўзбекистонлик дзюдочилар Олимпия ва Осиё ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келадилар. Олдинда муҳим мусобақа - Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари бизни кутиб турибди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раисининг  биринчи ўринбосари Шавкат Мўминов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раҳбар сайланиши лозим эди. Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала шу бўлди.

Йиғилиш қатнашчиларининг таклиф ва мулоҳазалари, фикрлари инобатга олиниб, Ўзбекистон дзюдо федерациясига Олимпия ўйинлари совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Армен Багдасаров вақтинчалик раис вазифасини бажарувчи этиб сайланди.  

Шунингдек, конференция давомида Фарход Тўраев Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланиб, спортчиларимизни бевосита Осиё ўйинларига тайёрлайдиган бўлди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида федерациянинг янги раҳбари олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, Осиё ўйинларида натижалар самарадорлигини ошириш, дзюдонинг оммавийлигини янада кўтариш, бу борада спортнинг ушбу тури оммавийлигини керак бўлса футболдан ҳам ошириш асосий вазифа қилиб белгиланди.


Унга кўра, яқин вақт ичида мамлакатимизда дзюдони ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Янги раҳбарият олдига Республикамиз бўйлаб селекция ишларини кучайтириш, жисмоний бақувват ёшларни топиб, уларни янги ном сифатида терма жамоага тайёрлаб бериш вазифаси қўйилди. Бугунги кунда олиб борилаётган сиёсатга монанд, дзюдо ҳам аҳоли орасида энг қуйи бўғиндан, яъни мактабгача таълим муассасасидан бошлаб ривожлантирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг