UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

12 апр 13:51
Янгиликлар

Футбол

Артета "Борнмут"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин "Арсенал" мухлисларига мурожаат қилди

"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета Англия чемпионати 32-турида "Борнмут"дан қабул қилинган кутилмаган мағлубиятдан кейин мухлисларга мурожаат йўллади.

"Кечирим сўраш, бунга рози бўлиш ва олға силжиш — мана шунинг ўзини айта оламан ҳозир. Мен клубга бор имкониятимни беришга, ўйинчилар учун энг яхши шароитларни яратишга ҳаракат қиламан. Ва мен биламан: агар стадионда атмосфера, мухлислар, қўллаб-қувватлаш ва энергия дунёдаги энг яхшиси бўлса, бизнинг ғалаба қозониш имкониятимиз анча юқори бўлади. Бундай қўллаб-қувватлаш билан ўйинни яхшилашнинг бошқа йўли йўқ, деб ўйлайман. Лекин биз ҳам бунинг эвазига жавоб қайтаришимиз керак. Биринчи таймда бизда бу иш бўлган пайтлар ҳам бўлди, лекин ўзимизнинг даражамизга етмаган вазиятлар ҳам бўлди. Шунинг учун мухлислардан кечирим сўрашишимиз ва, албатта, ўзимизни яхшилашимиз керак", — деди Артета.

"Арсенал" 70 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда "Манчестер Сити" (61 очко) бормоқда. Бироқ "шаҳарликлар"нинг захирасида иккита ўйин бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг