UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

04 апр 11:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асосий жанг иштирокчиси "ухлаб" қолди. PFL Гран-при турнирининг барча натижалари битта хабарда

АҚШнинг Орландо шаҳрида ММА бўйича PFL Гран-при турнири бўлиб ўтди.

Бу йил ҳисобидан илк бор ўтказилган ушбу турнирда чорак финал жанглари ташкил этилди. Россиялик яримўрта вазн тоифаси вакили Андрей Корешков оқшомнинг асосий жангида собиқ Bellator чемпиони Жейсон Жексонга имкониятни бой берди. Тажрибали Жексон иккинчи раундда "Спартанц"ни бўғиб қўйди. 

Яна бир рус аралаш яккакураш устаси Муҳаммад Берхамов прелим кардни якунлаб берган жангда америкалик Тэд Жинга биринчи раунддаёқ ютқазди. Раунднинг сўнгги дақиқасида Жин чап томондан берилган кучли ва аниқ зарба эвазига Берхамовни нокаутга учратди. Энди Жексон ва Жин Гран-при 1/2 финалида ўзаро октагонда тўқнаш келишади. Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса Логан Сторли ва Масаюки Кикуири ўзаро жанг қилишади. 

Ушбу босқичда россияликлардан биргина ярименгил вазн тоифаси вакили Мовлид Хайбулаев ғалаба қозонди. У ҳакамларнинг айри қарори билан Жереми Кеннедини очколар ҳисобига кўра таслим этди ва 1/2 финалга йўл олди. Мовлид энди финал йўлланмаси учун кечадиган жангда кореялик Тай Кюн Кимга қарши жанг ўтказади. Тай Кюн 1/4 финалда Нейтан Келлини биринчи раунддаёқ мағлубиятга учратди.


PFL World Tournament 1 турнирининг барча натижалари:

Жейсон Жексон Андрей Корешковни техник сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига 2-раундда таслим этди – 2-паунд, 4:21 (вақт)

Хесус Пинедо Адам Борични техник нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, 3:43

Логан Сторли Жозеф Лучианони очколар ҳисобига кўра енгди (30-27, 30-27, 30-27)

Мовлид Хайбулаев Жереми Кеннедини очколар ҳисобида ютди (28-29, 29-28, 29-28)

Тэд Жин Муҳаммад Берхамовни нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, 4:25

Габриэль Брага Фредерик Дюпрасни сабмишн эвазига таслим этди – 1-раунд, 4:37

Масаюки Кикуири Гианнис Башарни техник нокаутга учратди – 2-раунд, 5:00

Тай Кюн Ким Нейтан Келлини сабмишн билан ютди (ортдан бўғиш) – 1-раунд, 4:53

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг