UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Инфантинонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган беш асосий номзод айтилди. Улар орасида икки осиёлик ҳам бор! 0 12:24Брок Леснар фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 11:57Мураббий Ислам Махачевнинг яна неча йил жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 11:23Итаума — Хргович жанги ғолибини нима кутаётгани айтилди 0 10:49Инфантино ФИФАнинг юқори лавозимли ходимлари билан шошилинч йиғилиш тайёрламоқда 0 10:20Мағлубиятсиз Синдаров Saint Louis Rapid & Blitz 2026 рапид баҳсларини нечанчи ўринда якунлади? 0 09:52Ислам Махачев Иан Гарридан кейинги эҳтимолий рақибини айтди 0 09:24Нурмагомедовнинг мураббийи UFC`даги энг қийин рақиб ва дебют жанг учун номзодни айтди 0 08:56Салоҳ Туркия клубига ўтмоқда. Шартнома бандлари маълум 0 08:28Ислам Махачев Майкл Моралес билан жанг қилиш шартини айтди 0 08:01UFC эгалари Оқ уйдаги турнир туфайли қанча зарар кўргани маълум 0 18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0

21 июн 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асосий кардининг барча жанглари муддатидан аввал "финиш" бўлган UFC Fight Night 279 турнирининг тўлиқ натижалари

Бугун тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC турнирининг еттита жанги муддатидан аввал якунига етди.

Оқшомнинг асосий жангида анголалик Манель Капе фаолиятидаги муҳим ғалабасини қўлга киритди. Энг енгил вазн рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Капе потенциал даъвогарлик жангида дивизионнинг бешинчи поғонасида бораётган япониялик Киоджи Хоригучини учинчи раундда техник нокаутга учратди. Финишга қадар очколар ҳисобига кўра ютқазаётган Манель камбэк эвазига ғалаба қозонди ва 9 йил аввалги мағлубият учун реванш олди. Илк жанг Rizin лигаси Гран-приси доирасида бўлиб ўтганди. Бу Капенинг кетма-кет қозонган тўртинчи ғалабаси бўлди.    

Аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жангда ярим оғир вазнда ўтказилиб, унда Янги Зеландия вакили Навахо Стирлинг лигадаги бешинчи ғалабасини тантана қилди. У иккинчи раундда молдовалик Ион Куцелабани техник нокаутга учратди. 

Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, мағлубият нималигини билмай келаётган қирғизистонлик ярим енгил вазн тоифаси вакили Муртазали Магомедов UFC`даги дебютини муваффақиятли ўтказди. У 77-сониядаёқ Мелсик Багдасарянни таслим этди. 

Шунингдек, грузиялик ярим ўрта вазн тоифаси вакили Леван Чохели ҳам дунёнинг энг кучли лигасидаги дебютини муваффақиятли якунлади. У 23 сониядаёқ Леон Шахбазянни техник нокаутга учратди.

Бу турнирда Кристиан Родригес, Винишиус Оливейра ва Беатрис Мескита ҳам ўз жангларида муддатидан аввалги ғалабаларини тантана қилди.


Fight Night 279 турнирининг тўлиқ натижалари:

Асосий кард жанглари

Манель Капе Киоджи Хоригучини техник нокаутга учратди (зарбалар) – 3-раунд, 2:42

Навахо Стирлинг Ион Куцелабани техник нокаут эвазига таслим этди (зарбалар) – 2-раунд, 3:23

Кристиан Родригес Хайдер Эмилни техник сабмишн (гильотина) эвазига енгди – 1-раунд, 3:43

Муртазали Магомедов Мелсик Багдасарянни сабмишн (твистер) қилди – 1-раунд, 1:17

Винишиус Оливейра Андре Филини техник нокаут (қўл ва тирсак зарбалари) эвазига ютди – 2-раунд, 4:56


Прелим кард жанглари

Кевин Борхас Андре Лимани очколар ҳисобига кўра енгди (30-27, 29-28, 29-28)

Беатрис Мескита рақибаси Мелисса Маллинсни сабмишн (тирсак) қилди – 1-раунд, 3:16

Митч Рапозо Аллан Насиментодан ҳакамларнинг айри қарори эвазига ютди (28-29, 29-28, 29-28)

Гастон Боланос Майкл Асвеллдан очколар бўйича устун келди (29-28, 29-28, 29-28)

Леван Чохели Леон Шахбазянни техник нокаут эазига (оёқда зарба) енгди – 1-раунд, 0:23

Луан Сантос рақибаси Кэрол Росни таслим қилди (30-27, 30-27, 30-27)

Шейн Коллинз Отари Танзиловини мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг