UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0

11 июл 16:43
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Чемпион Жокович 7-ўринга тушиб кетди, Надаль эса кўтарилди

Бугун АТР теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, кеча "Уимблдон" чемпиони бўлган Новак Жокович 3-ўриндан 7-поғонага тушиб кетди. Лондондаги "Катта Дубулға" турнирида очколар ўйналмаганини, теннисчиларга фақат мукофот пуллари тақдим этилганини эътироф этиш ўринли бўлади. 

Аксинча, испаниялик Рафаэль Надаль дунёнинг учинчи ракеткасига айланиб олди. У икки ҳафта аввалги рейтингда 4-ўринда қайд этилганди. ATP рейтингини ҳамон Даниил Медведев бошқариб турибди. Медвелев Россия ва Беларусь теннисчиларига қўйилган тақиқ сабаб "Уимблдон"да иштирок этмади.   

Тажрибали теннисчимиз Денис Истомин қуйига шўнғишда давом этмоқда. У бугун янгиланган рейтингда 72 поғонага пастлаб, 453-ўринни эгаллаб турибди. Денис энди Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 3 поғонага юқорилаб, 394-ўринни банд этган. Сергей Фомин 408-поғонадан жой олган ва у энди иккинчи ракеткамиз. Топ-1000`таликдан яна бир теннисчимиз Санжар Файзиев (720) ўрин олган.    

ATP рейтинги. 11 июль кунги ҳолат

1. (1) Даниил Медведев (Россия) - 7775 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 6850

3. (4) Рафаэль Надаль (Испания) - 6165

4. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 5150

5. (6) Каспер Рууд (Норвегия) - 5050

6. (7) Карлос Алькараз (Испания) - 4845

7. (3) Новак Жокович (Сербия) - 4770

8. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 3700

9. (9) Феликс Оже (Канада) - 3445

10. (13) Янник Синнер (Италия) - 3185

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг