UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Хоккей. Гампр жаҳон чемпионатининг расмий маскоти бўлади 0 19:23Аморим Брунуга "Реал" томонидан қизиқиш бўлаётганига муносабат билдирди 0 19:02Эдди Хирн Дмитрий Биволнинг эҳтимолий рақибини айтди 0 18:39WBC президенти Бивол ва Бенавидес жанги бўйича музокаралар ҳақида гапирди 0 18:30Хоккей. Арманистон ва Чехия термалари куч синашди 0 18:17Саудия Арабистони клублари Винисиусга Роналдуникидек шартнома таклиф қилмоқда 0 17:52Забит Магомедшариповнинг ММА'га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалди 0 17:28PFL асосчиси Усик ва Пол ўртасида жанг ўтказиш ғоясини илгари сурди 0 17:02Леннокс Льюис фаолятидаги энг қийин рақиб кимлигини айтди, бу Майк Тайсон эмас 0 16:40Холанд учун мавсум якунланди 0 16:19Конор Магрегор: "Июнь ойида Алькатрас қамоқхонасида жанг қилишим мумкин эди, лекин..." 0 15:59FIDE рейтинги янгиланди, Абдусатторов кучлилар қаторида, ТОП-100'да 5 нафар ҳамюртимиз бор 0 15:35Эдди Хирн: "Супер оғир вазннинг ҳозирги юлдузи Жошуа, чунки Фьюри нафақада" 0 15:14Бокс бўйича Жаҳон кубогида бугун 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 15:02«Манчестер Сити»нинг уч нафар ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади 0

31 мар 12:59
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Етакчиларимиз пастлашди. Раҳимбек 72, Новакни ютган Якуб 30 поғона кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 8 поғона пастлаб, 229-ўринни эгаллаб турибди. У икки ҳафта турнирларда иштирок этмади ва бунинг натижасида 12 очко йўқотди. Кеча Анталия турнирида чемпион бўлган иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 2 очко йўқотди ва 12 поғонага пастлади. Унинг кечаги чемпионлик очколари келаси ҳафта рейтинги учун ҳисобланади. Қолган уч теннисчимиз ўз ўринларини яхшилаб олишди. Максим Шин 5, Амирбек Милушев 19, Раҳимбек Иброҳимов эса оз эмас, кўп эмас, 72 ўринга кўтарилган. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Россиялик Даниил Медведев узоқ муддатдан кейин Топ-10`таликни тарк этди. У Майами "Мастерс" турниридаги ўтган йилги 1/2 финал очколари ҳимоя қила олмади. Майами турнирида шов-шувли тарзда чемпион бўлган чехиялик 19 ёшли Якуб Меньшик 54-поғонадан 24-ўринга кўтарилиб олди. 

Италиялик Янник Синнер уч ойга катта теннисдан четлатилганига қарамай, ҳамон катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. Кучли учликдан германиялик Александр Зверев ва испаниялик Карлос Алькараз жой олган. Стефанос Циципас икки поғонага юқорилади. 


ATP рейтинги. 31 март ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 10330 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 7645

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 6720

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5290

5. (5) Новак Жокович (Сербия) - 4510

6. (6) Каспер Рууд (Норвегия) - 3855

7. (7) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 3780

8. (10) Стефанос Циципас (Греция) - 3445

9. (9) Андрей Рублёв (Россия) - 3440

10. (11) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3335


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

229 (221). Ҳумоюн Султонов - 244 (-12) 

555. (543). Сергей Фомин - 66 (-2) 

1256. (1161). Максим Шин - 6 

1720Т (1739T). Амир Милушев - 2 

1961Т (2033T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг