UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

09 янв 10:11
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Фомин кўтарилди, Истомин тушди, Топ-10`да 4 та ўзгариш

Бугун ATP профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унда ҳамон испаниялик Карлос Алькараз катта фарқ билан пешқадам бўлиб турибди. Унинг ватандоши Рафаэль Надаль иккинчи ўринни сақлаб қолди. Кучли учликка норвегиялик Каспер Рууд якун ясаб берган. Андрей Рублёв Россиянинг биринчи ракеткасига айланиб олиш баробарида рейтингда 6-ўринга кўтарилиб ҳам олди. 

Даниялик 19 ёшли Хольгер Руне яна Топ-10`га қайтди. Аксинча, Феликс Оже (Канада) ва Даниил Медведев (Россия) ўтган ҳафтадаги ўринларига нисбатан рейтингда бир поғонага пастлашди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 2 поғонага кўтарилиб, айни пайтда 360-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Денис Истомин аксинча 4 поғонага пастлаб, 472-поғонага жойлашди. Ҳумоюн Султонов бир поғона йўқотган бўлса, Максим Шин ўз ўрнида қолди. 


ATP рейтинги. 9 январь кунги ҳолат

1. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 6820 очко

2. (2) Рафаэль Надаль (Испания) - 5770

3. (3) Каспер Рууд (Норвегия) - 5720

4. (4) Стефанос Циципас (Греция) - 5715

5. (5) Новак Жокович (Сербия) - 5070

6. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 3930

7. (6) Феликс Оже (Канада) - 3895

8. (7) Даниил Медведев (Россия) - 3860

9. (9) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3585

10. (11) Хольгер Руне (Дания) - 2876...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

360 (362). Сергей Фомин - 130

472 (468). Денис Истомин - 82

490 (489). Ҳумоюн Султонов - 73 

1107 (1107). Максим Шин - 8

1180 (1178). Санжар Файзиев - 6

1517 (1519). Мустафа Дўстов -2

1650 (1651) Раҳимбек Иброҳимов - 1 

1811 (1816). Азиз Дадабаев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг