UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 мар 14:21
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Фомин яхшигина кўтарилди, икки теннисчимиз мос равишда 84 ва 185 поғонага пастлади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 3 поғона пастлаб, 221-ўринни эгаллаб турибди. У шунга қарамай, ўз ҳисобига икки рейтинг очкосини қўшиб олди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги нисбатан муваффақиятли иштироки сабаб 4 очко жамғарди ҳамда 21 поғонага кўтарилиб, 543-ўринга жойлашди. Сергей бундан аввалги эълон қилинган рейтингда ҳам 11 ўринга юқорилаганди. Максим Шин 84, Амирбек Милушев 185, Раҳимбек Иброҳимов 10 поғонага пастлаган. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Индиан-Уэллс "Мастерс" турнири чемпиони британиялик Жек Дрэйпер 14-поғонадан 7-ўринга кўтарилиб олди ва Топ-10`таликда дебют қилди. Финалда ютқазган даниялик Хольгер Руне 14-поғонадан 13-ўринга кўтарилди. Каспер Рууд, Даниил Медведев ва Андрей Рублёвнинг пасайганлиги боисидан сербиялик Новак Жокович икки поғонага юқорилаб, Топ-5`га кириб олди.  

Италиялик Янник Синнер уч ойга катта теннисдан четлатилганига қарамай, ҳамон катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. Кучли учликдан германиялик Александр Зверев ҳамда Индиан-Уэллс "Мастерс" турнирининг ўтган йилги чемпиони, бу йилги мусобақада 1/2 финалгача етиб келган испаниялик Карлос Алькараз жой олган. 

ATP рейтинги. 17 март ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11330 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 7945

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 6910

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4900

5. (7) Новак Жокович (Сербия) - 3860

6. (5) Каспер Рууд (Норвегия) - 3855

7. (14) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 3800

8. (6) Даниил Медведев (Россия) - 3680

9. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 3440

10. (9) Стефанос Циципас (Греция) - 3405

11. (10) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3335


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

221 (218). Ҳумоюн Султонов - 256 

543. (564). Сергей Фомин - 68 

1261. (1177). Максим Шин - 6 

1739Т (1554T). Амир Милушев - 2 

2033Т (2023T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг