UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

12 янв 13:58
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Қозоқ теннисчиси Топ-10`да дебют қилди, 5 нафар вакилимиз кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Ўтган ҳафтада бўлгани сингари бу сафар ҳам янгиланган рейтингдан ўрин олган 8 теннисчимиздан 5 нафари кўтарилишга муваффақ бўлди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин 8 поғонага юқорилаб, 332-ўринга жойлашди. Иккинчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов ҳам 3 поғонага юқорилади. Максим Шин ва Дамир Абдусаломов 2, Амир Милушев эса 4 поғонага пастлади. Батир Сапаев 2, Илья Игнатов ва Абдулазиз Усмонжонов 1 ўринга кўтарилди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида иккита ўзгариш кузатилди. Қозоғистонлик Александр Бублик Гонконг турниридаги чемпионлиги эвазига Топ-10`таликда дебют қилди. Ушбу турнир финалида Бубликка ютқазган италиялик Лоренцо Музетти 7-поғонадан 5-ўринга кўтарилиб олди. Канадалик Феликс Оже-Альяссим эса аксинча Музетти билан ўрин алмашди. Испаниялик Карлос Алькарас ҳамон рейтинг пешқадами. Кучли учликдан Янник Синнер ва германиялик Александр Зверев жой олган.  


ATP рейтинги. 12 январь кун ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Карлос Алькарас (Испания) - 12 050 очко

2. (2) Янник Синнер (Италия) - 11 500

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 5105 

4. (4) Новак Жокович (Сербия) - 4780 

5. (7) Лоренцо Музетти (Италия) - 4105 (+115)

6. (6) Алекс де Минаур (Австралия) - 4080 

7. (5) Феликс Оже-Альяссим (Канада) - 3990 (-200)

8. (8) Бен Шелтон (АҚШ) - 3960

9. (9) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 3840 

10. (11) Александр Бублик (Қозоғистон) - 3065 (+220)...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

332 (341). Сергей Фомин — 151 (+6) 

576 (579). Ҳумоюн Султонов — 65 

983 (981). Максим Шин — 18 

1370Т (1366Т). Амир Милушев — 5

1844Т (1846Т). Ботир Сапаев — 1   

1940Т (1941Т). Илья Игнатов — 1 

1940Т (1941Т). Абдулазиз Усмонжонов — 1

2037Т (2035Т). Дамир Абдусамадов — 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг