UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги ЖЧни ғалаба билан бошлади 0 19:27Улуғбек Рашитов ва бошқа таэквондочиларимиз Жаҳон рейтинги пешқадамлари сафида! 0 19:06Диёра Келдиёрованинг номзоди IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига қўйилди, даъвогарлар орасида Билодид ҳам бор 0 18:45Billie Jean King Cup. Теннисчиларимиз бу сафар Индонезияга аламли тарзда мағлуб бўлди 0 18:23"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди 0 18:02Алекс Перейра оғир вазн тоифасига ўтишга шаъма қилди 0 17:39"Ҳаммаси энди бошланмоқда". Махачев спортдан кетиш ҳақидаги хабарларни инкор этди 0 17:17"Биз бу операни бир неча марта кўрганмиз". Оливейра — Топуриянинг "трэш-ток"лари ҳақида гапирди 0 16:52АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади 0 16:24"Махачев нафақага чиқиш ҳақида ўйламаяпти" - менежер 0 16:01Холифилд: "Мен энг зўриман, Муҳаммад Али эмас" 0 15:39Менежер: "Перейра Анкалаев билан реваншга розилик берди" 0 15:17Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди 0 14:53Дана Уайт ҳали UFC эришмаган мақсад қайси эканлигини айтди 0 14:27Фернанда Эррера Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

12 окт 12:53
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. ТОП-10да 3 та ўзгариш, Истомин пастлади

Бугун Халқаро профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТP) теннисчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ўтган ҳафта билан таққослаганда, ТОП-10да учта ўзгариш кузатилди. Кеча якунига етган "Ролан Гаррос" турнири сабаб бу ўзгаришлар амалга ошди. Чемпион Рафаэль Нададь, вице-чемпион Новак Жокович ўтган йилги очколарини ҳимоя қилишди. 

Грециялик Стефанос Циципас, аргентиналик Диего Шварцман, россиялик Андрей Рублёв эса аввалги ўринларига нисбатан рейтингдаги ҳолатларини яхшилаб олишди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин аксинча, етти поғонага пастлаб, 176-ўринни эгаллаб турибди. 

ATP рейтинги. 12 октябрь кунги ҳолати

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11 740 очко

2. (2) Рафаэль Надаль (Испания) – 9850

3. (3) Доминик Тим (Австрия) - 9125

4. (4) Рожер Федерер (Швейцария) – 6630

5. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 5925

6. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5890

7. (7) Александр Зверев (Германия) - 4650

8. (14) Диего Шварцман (Аргентина) - 3180 

9. (8) Маттео Берреттини (Италия) - 3075

10. (12) Андрей Рублёв (Россия) - 2974


ТОП-1000даги ўзбекистонлик теннисчилар:

176. (169) Денис Истомин — 348

321. (321) Ҳумоюн Султонов — 132

502. (496) Санжар Файзиев — 63

595. (594) Жўрабек Каримов — 42

630. (628) Сергей Фомин — 36

956. (953) Саидаъло Саидкаримов — 12.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг