UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

22 окт 12:15
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да битта ўзгариш, теннисчиларимизнинг деярли бари кўтарилди

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳам ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Болгариялик тажрибали Григор Димитров 9-ўринга кўтарилиб олди. Австралиялик Алекс Минаур эса аксинча 9-ўриндан 10-поғонага тушди. Яъни, бу икки теннисчи ўзаро ўрин алмашиб олишди. Ар-Риёддаги кўргазмали турнирда чемпион бўлган Янник Синнер жуда катта фарқ билан рейтинг пешқадамилигини давом эттирмоқда. 

Янгиланган рейтингда тўрт нафар теннисчимиз ўз ўринларини яхшилаб олишди. Энг катта сакрашга Сергей Фомин эришди. Иккинчи ракеткамиз 3 очко эвазига 17 поғонага юқорилаб, 526-ўринни банд этган. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 2 поғонага кўтарилиб, 232-ўринни эгаллаб турибди. Максим Шин 2, Раҳимбек Иброҳимов 8 ўринга юқорилади. Амир Милушев эса 1 поғонага пастлади.  


ATP рейтинги. 21 октябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11920 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 7120

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 6795

4. (4) Новак Жокович (Сербия) - 6210

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5530

6. (6) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4380

7. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 4150

8. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 3890

9. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3735

10. (9) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3570...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

232 (234). Ҳумоюн Султонов - 243 

526. (543). Сергей Фомин - 71 

1109. (1111). Максим Шин - 10 

1523Т (1522T). Амир Милушев - 3 

1991Т (1999T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг