UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33"Ҳумо" "Горняк"ни овертаймда мағлуб этиб, ғалабалар фарқини иккитага етказди 0 21:02Теннис федерацияси раҳбарияти янгиланди. Қарийб 80 ёшли Зелимхан Ҳайдаров раис ўринбосари бўлди, Тўлаганова ҳам "кўтарилди" 0 19:47"Биз Россияда чемпионлик жангларида қатнаша олмаяпмиз, украиналиклар ўзларида жанг қила олмаяптилар. Бу ёмон" - Дмитрий Бивол 0 19:25Муҳаммад Мокаев UFC'дан кетиши сабаби ҳақида гапирди 0 19:02Ана холос! МЮ Рубен Аморимни ишдан бўшатади 0 18:41Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангида иштирок эта олмаслигини изоҳлади 0 18:20"Tashkent Select" Қозоғистон ёшлар чемпионати пешқадамига қарши кечган ҳар икки ўйинда мағлуб бўлди 0 17:59UFC Махачев ва Топурия ўртасида жанг ташкил этишни режалаштирмоқда - инсайдер 0 17:37Абдуқодир Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйини таҳлили 0 17:16Нурсултон Рўзибоев: "Мадримов билан дўстмиз, унинг Кроуфордни мағлуб этишини хоҳлаймиз" 0 16:52Магнус Карлсеннинг ўша машҳур шими кимошди савдосига қўйилди 0 16:28Ортис Мадримов билан жанг ҳақида: "Кроуфорд бошқа, мен бошқа" 0 16:06U-20 Осиё кубоги 1/4 финалининг барча жуфтликлари маълум: Корея Республикаси - Ўзбекистон ўйини қачон бўлади? 0 15:45Исроил Мадримов ва Виржил Ортис жанг олдидан очиқ машғулот ўтказишди (ВИДЕО) 0 15:24Бетербиев — Бивол 2 жанги ғолиби махсус камарни қўлга киритади + ФОТО 0

17 фев 14:19
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Уч ойга "чопилган" пешқадам ҳамон ўз ўрнида, уч теннисчимиз кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов тўрт поғонага юқорилаб, 229-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин ҳам бу ҳафта кўтарилди. У уч поғонага юқорилади. Учинчи рақамли теннисчимиз Максим Шин ҳам ўтган ҳафта билан таққослаганда, уч поғонага ўз ҳолатини яхшилаб олди. Амирбек Милушев ва Раҳимбек Иброҳимов аксинча, уч ўринга пастлашди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида иккита ўзгариш кузатилди. Россиялик Даниил Медведев ва австралиялик Алекс Де Минаур ўзаро ўрин алмашиб олишди. Қизиғи, ўтган ҳафта рейтингида бу галги ўзгаришнинг акси бўлганди. Италиялик Янник Синнер уч ойга катта теннисдан четлатилганига қарамай, ҳамон катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. У бу ҳафта 500 рейтинг очкосидан маҳрум бўлди. 


ATP рейтинги. 17 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11330 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 8135

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7410

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4900

5. (5) Каспер Рууд (Норвегия) - 4480

6. (8) Даниил Медведев (Россия) - 3930

7. (7) Новак Жокович (Сербия) - 3900

8. (6) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3735

9. (9) Томми Пол (АҚШ) - 3280

10. (10) Андрей Рублёв (Россия) - 3220...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

229 (233). Ҳумоюн Султонов - 245 

558. (565). Сергей Фомин - 64 

1176. (1179). Максим Шин - 8 

1547Т (1544T). Амир Милушев - 3 

2017Т (2014T). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг