18 янв 13:05
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Александр Зверевга 163-ракеткани ютиш учун 5 сет керак бўлди
Дунёнинг олтинчи ракеткаси Александр Зверев Австралия Очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида словакиялик Лукас Кляйнга қарши кортга чиқди.
4 соат 37 дақиқа давом этган ўйинда германиялик теннисчи Александр Зверев 7:5, 3:6, 4:6, 7:6, 7:6 ҳисобларида ғалаба қозонди ва учинчи босқичга йўл олди.
Энди у навбатдаги ўйинини америкалик Алекс Микельсенга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар