17 янв 09:12
Янгиликлар
Теннис
![](/upload/storage/26828_220.jpg)
Australian Open. Истомин иккинчи учрашувини ўтказди
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Australian Open-2018 мусобақасидаги юришини ғалаба билан бошлаган эди.
Ҳамюртимиз яккалик мусобақасининг 180 дақиқа давом этган илк давра учрашувида франциялик Пьер-Юг Эрберни 6:2, 6:1, 5:7, тай-брекда 7:6(7:3) ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Ҳозиргина Истомин иккинчи даврадаги ўз учрашувини ўтказди. Денис британиялик Кайл Эдмундга қарши кортга чиқди. Бир соату 37 дақиқа давом этган баҳсда рейтингда юқорироқда турган Эдмунд ортиқча қийинчиликсиз 6:2, 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида
60-ўринни эгаллаб турибди. Кайл Эдмунд эса 49-ўринни банд этган. Денис ва Кайл бунгача
ўзаро ўйинларда тўқнаш келишмаганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар