UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

15 янв 09:21
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Истоминнинг иккинчи даврадаги рақиби маълум

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Australian Open-2018 мусобақасидаги юришини ғалаба билан бошлаган эди.

Ҳамюртимиз бугун тонгда яккалик мусобақасининг 180 дақиқа давом этган илк давра учрашувида франциялик Пьер-Юг Эрберни 6:2, 6:1, 5:7, тай-брекда 7:6(7:3) ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Ҳозиргина Истоминнинг иккинчи босқичдаги рақиби маълум бўлди. Британиялик Кайл Эдмунд Жанубий Африка Республикаси вакили Кевин Андерсонни 4 соату 3 дақиқа давом этган баҳс якунида 6:7(4:7), 6:3, 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Денис айнан иккинчи даврада айнан Эдмундга қарши кортга чиқадиган бўлди.  


Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 60-ўринни эгаллаб турибди. Франциялик теннисчи эса 73-поғонадан жой олган. Кайл Эдмунд 49, у мағлубиятга учратган Андерсон эса 12-ўринни банд этган. Денис ва Кайл бунгача ўзаро ўйинларда тўқнаш келишмаган. Истомин -Эдмунд учрашуви 17 январь куни ўтказилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг