UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45U-17 Осиё кубоги. Барча чорак финал жуфтликлари маълум. Ярим финалда Марказий Осиё дербиси бўлиши мумкин 0 10:21Octagon 87 турнири учун яна бир томошабоп жанг эълон қилинди 0 09:57"Астана Гран-приси". Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медаль билан якунлади 0 09:33Кимда кўпроқ: Чимаев ёки Стрикленд? UFC 328 турнири гонорарлари маълум бўлди 0 09:07Чемпионлик учун кураш давом этади: "Ман Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:4617 ёшли иккинчи ракеткамиз Белозерцев Кутаиси турнири 1/8 финалида 0 08:25Қозоғистон ва Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон Кубогига биргаликда тайёргарлик кўрмоқда 0 08:04Иноуэ — Накатани жанги Головкин — "Канело" жангини чипталар савдоси бўйича ортда қолдирди 0 07:43Умарали Раҳмоналиев Озарбайжон Кубоги соҳиби! 0 07:22Бугун Синдаров иштирокидаги Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026 старт олади 0 07:01Аллен vs Коста: Икки ўзгариш эвазига UFC Vegas 117 карди тасдиқланди 0 20:02Сергей Фомин Кутаисидаги юришини бошлади 0 19:41"Реал" футболчиларига ЕЧЛ 1/2 финали учун ваъда қилинган мукофот пуллари очиқланди 0 19:20Тошкент-2027 Жаҳон чемпионати тақвими эълон қилинди 0 18:52"Унда бу нарса йўқ". Масвидаль Чимаевнинг Хабиб ва Махачевдан фарқини тушунтирди 0

20 фев 09:12
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Наоми Осака - Женнифер Брэди. Бугун финал (превью)

14 кунлик карантин, коронавирусга қарши кўплаб синовлардан кейин ушбу мавсумнинг биринчи "Катта Дубулға" турнири - Australian Open мусобақасида чемпионлик учун иккита даъвогар аниқланди.

Бу сафар бош соврин учун дунёнинг учинчи ракеткаси, япониялик Наоми Осака ва жаҳон рейтингида 24-поғонани эгаллаб турган америкалик Женнифер Брэди кураш олиб боради.

Бир қарашда барчаси аниқ кўриниб турибди: Брэди ўзининг севимли хард кортида уч карра "Улкан тож" чемпионига қарши нима қила олиши мумкин? Аммо шуни унутмайликки, айнан шу икки спортчи бизга сўнгги US Open мусобақасида энг ҳаяжонли ярим финаллардан бирини тақдим этишган эди. Буни Осаканинг ўзи фаолиятидаги энг унутилмас воқеалардан бири деб тан олган.

Шундай қилиб, биз жиддий тўқнашув гувоҳи бўламиз. Бу эса Наоми ва Женифердан катта жисмоний ва руҳий куч талаб қилади.


Наоми Осака. Финалга йўл

Япониялик қизалоқ Анастасия Павлюченкова, Каролин Гарция ва Онс Жаберни яққол, муаммосиз мағлуб этиб, мусобақани жуда ишончли бошлади. Биринчи муаммо Наомидан илк сетни олган испаниялик Гарбин Мугуруса билан юзага келди. Шунга қарамай, Осака хотиржамликни йўқотмади, иккинчи сетда ғалаба қозонди ва ҳал қилувчи паллада у испанияликни 7/5 ҳисобида мағлуб этди.


Шундан сўнг, ҳаммаси соат миллари каби ҳаракатланди. Чорак финалда Осака анча ноқулай рақиби Хсе Су-Вейни "жанг"дан чиқариб юборди. Ярим финалда у Серена Уильямсни мағлубиятга учратди ва яна унга Маргарет Корт рекордини такрорлашига халақит берди.

Шуни эсда тутиш керакки, 23 ёшли Наоми учун бу "Катта дубулға" турнирининг тўртинчи ва Австралиядаги иккинчи финали бўлади. Теннисчининг ғалабали серияси аллақачон 20 та ўйиндан иборат. Цинциннатида бошланиб, АҚШ очиқ чемпионатига йўл олди ва шу мавсумда Осака Мелбурнда финалга қадар етиб келди.


Женнифер Брэди. Финалга йўл

Айтиш керакки, америкалик теннисчининг "Катта Дубулға" турниридаги дебют финалига қадар бўлган йўли унчалик таъсирчан бўлмади: у Топ-10 ва ҳатто-Топ 20 нинг бирор вакили билан учрашмади.

Шунга қарамай, у Алена Болшова, Мадисон Бренгле, Кайю Юван ва Донна Векичга қарши ишончли ўйин ўтказди. 1/4 ва 1/2 финалда Жессика Пегула ва Каролина Мухова билан тўқнашувда Женифер муаммоларга дуч келган бўлсада, у буни муносиб ҳал қилди.



25 ёшли Бреди фақат ўтган йили бундай "Улкан тож" туркумига кирувчи туннирнинг ярим финалига биринчи марта етиб келган, аммо шу босқичда ўша Осакага ютқазган эди. Австралия Очиқ чемпионати давомида тўп узатишдаги фоизи тахминан 50% ни ташкил этди, бу Осакага қаршилик кўрсатиш учун етарли эмас.


Шахсий қарама-қаршиликлар тарихи

Осака ва Бреди аллақачон уч марта тўқнаш келишган ва шахсий учрашувларда ҳисоб 2: 1 - япониялик теннисчи фойдасига. Женифер 2014 йилдаги биринчи учрашувида  Осакани ютган, аммо ўшандан бери Наоми ўз ўйинини бутунлай ўзгартириб юборди.

Шундан сўнг, улар 2018 йилда Чарлстонда учрашишди ва кейин ғалаба япониялик спортчида қолди. Хўш, ўтган йилги US Open ярим финалидаги триллер ёдингиздами? 

Тахмин

Шубҳасиз, Наоми Осака ушбу финалнинг яққол фаворити ҳисобланади. У ушбу босқичда тўртинчи марта ўйнайди, шунинг учун ўзини қандай қилиб тўғри тарзда тайёрлашни яхши билади.

Бошқа томондан, Брэнди бу босқичга биринчи марта етиб келди ва у учун япон теннисчисига қарши финал учрашуви қийин кечиши аниқ. Шунга қарамай, у Осакадан сетни олиш учун ҳали ҳам кичик имкониятга эга. Шундай қилиб, Осака ҳушёр туриши керак.

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг