UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0

18 авг 10:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лас-Вегасдаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Дунёнинг энг кучли лигаси матбуот хизмати томонидан 7 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнирининг асосий жанги эълон қилинди.

Ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Габриэль Бонфим ва Шон Брэди ўртасидаги жанг Лас-Вегас турнирининг асосий воқеаси бўлади. Бразилиялик 28 ёшли Габриэль Бонфим июнь ойида кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди. У беш раунд якунига кўра, дивизионнинг собиқ чемпиони Белал Муҳаммадни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган эди.

Америкалик 33 ёшли Шон Брэди эса ўтган йилнинг ноябрь ойида Майкл Моралесга биринчи раунддаёқ техник нокаут билан ютқазиб, учта ғалабадан иборат сериясини тўхтатганди. Шу йилнинг май ойида эса у Хоакин Баклини ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан мағлуб этиб, фаолиятини яна муваффақиятли йўлга солиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг