UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё чемпионати шоҳсупасида 0 18:48Майк Тайсон қачондан бери наша чекмаётганини айтди 0 18:27Расман! Роберт Левандовски "Барселона"ни тарк этади 0 18:06Каранонинг мураббийи: "Жина қўлларида эркаклардек уради, оёқларида эса отдек тепади" 0 17:45Менежер Ломаченконинг қайтиш режалари ҳақида гапирди 0 17:24MVP жангчилари тарозида: Роузи ва Карано хонимлар уддалади, Нганну рақибидан 16 кг оғир тош босди 0 17:03Корея ЖЧ-2026 учун қайдномасини эълон қилди 0 16:42"Кечаси аҳволи ёмонлашди". Царукян Чимаев UFC 328 олдидан қандай ҳолатда бўлганини айтди 0 16:21Конор Макгрегор 2026 йилда UFC’да энг кўп допинг-тест топширган жангчига айланди 0 16:00WBO Бивол — Айферт жанги ғолибига мажбурий даъвогар ким бўлишини маълум қилди 0 15:39"Аякс" "Барселона"нинг икки нафар дарвозабони билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда 0 15:18Арман Царукян Илия Топуриянинг кучли жиҳатларини айтди 0 14:57Тош кўтарувчиларимиз Осиё чемпионатида 18 та медаль қўлга киритишди 0 14:36Жон Жонс фаолиятидаги энг қийин рақибларини айтди 0 14:15"Арсенал" товон пули 80 млн евролик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда — The Sun 0

16 янв 16:00
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Australian Open. Турнир тарихи, статистика ва бошқалар

Теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати - тўртта "Катта Дубулға" турниридан бири ҳисобланади.

Мельбурн шаҳридаги "Мельбурн Парк" спорт мажмуасида ўтказилади. Мусобақанинг асосий ўйинлари икки ҳафта давомида - январь ойида ўтказилади. Тўққиз йўналишда ғолиблар аниқланади: бештаси катталар, тўрттаси ўсмирлар ўртасида.

Мусобақа тарихи

Турнир илк маротаба 1905 йилда "АвстралОсиё чемпионати" номи билан ўтказилган. Ўша мусобақада 17 нафар спортчи қатнашган. Ўйинларни томоша қилиш учун 5 мингга яқин томошабин ташриф буюрган. 1927 йилга келиб эса турнир "Австралия чемпионати"га ўзгартирилган. 1969 йилдан бошлаб мусобақа барча профессионал теннисчилар учун очиқ деб эълон қилинган.

1905 йилдан бошлаб турнир 6 та шаҳарда ўтказилган:

Мельбурн (54 маротаба)

Сидней (17 маротаба)

Аделаида (14 маротаба)

Брисбен (7 маротаба)

Перт (3 маротаба)

Янги Зелендия (2 маротаба)

1972 йилда турнирни хар йили битта шаҳарда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ўйинларни ўтказиш учун Мельбурнга яқин ҳисобланган Куйонг шаҳарчасидаги чимли қопламали кортлар танланган. Вақт ўтиб, Куйонг юқори савиядаги турнирларни ўтказиш учун қоронғи ва торлик қилиб қолади. 1988 йилда эса янги "Мельбурн Парк" теннис мажмуаси қурилиши якунланади ва ўйинлар ўша ерда ўтказилади. Баҳсларни кўчириш ўзини оқлайди: ўйинларни томоша қилиш учун ташриф буюрувчи мухлислар оқими кўпаяди. 1988 йилги баҳсларга ташриф 90 фоизга кўтарилди ва 266 436 нафарни ташкил қилди. Таққослаш учун, Куйонгда бир йил олдинги мусобақада 140 000 мухлис йиғилганди.

Куйонгда стадион билан боғлиқ муаммолар (корт нотекислиги, ёруғлик, шарт-шароит) мусобақанинг оммабоплигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаган. Етакчи теннисчилар мусобақа бўладиган вақтда бошқа турнирларда йирик миқдордаги пуллар ютардилар. Крис Эверт фаолиятининг чўққисида чемпионатни кетма-кет олти маротаба ўтказиб юборган. Мартина Навратилова эса тўрт маротаба мусобақага бормасликка қарор қилган. Бьорн Борг эса 1974 йилдан кейин Австралия очиқ чемпионатида умуман қатнашмаган.


Кортлар

"Мельбурн Парк" теннис мажмуасининг оддий, 3 та марказий ва 3 та кўргазмали кортлари бор.

Турнирнинг асосий корти - "Род Лейвер Арена" австралиялик афсонавий теннисчи Род Лейвернинг номига қўйилган. Арена 1988 йилда қурилган ва ўз бағрига 15 000 томошабинни сиғдира олади. Йилига 1,5 миллиондан ортиқ томошабин теннис учрашувларини томоша қилиш учун бу ерга ташриф буюрадилар. Корт ёпиладиган томга эга. Аренада ёмғир ёки жазирама вақтида ҳам ўйинлар ўтказса бўлади.

Иккинчи корт эса "Hisense Arena" деб аталади. 2000 йилда қурилган. Бу ерда турли тадбирларни ҳам ташкил қилса бўлади. Аренада теннис турнирларидан ташқари велоспорт, баскетбол каби ўйинлар ҳам бўлиб ўтади. Теннис ва баскетбол ўйинлари вақтида бу ерга 10 500 томошабин сиғади. Бу ерда ҳам усти ёпиладиган том мавжуд.

Учинчи марказий корт эса "Маргерет Корт арена" ҳисобланади. Корт номи Австралия тарихидаги муваффақиятли теннисчилардан бири Маргарет Кортнинг шарафига қўйилган.


Барча кортлар хард қопламали ҳисобланади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақа ғолибларига Норман Брукс номидаги мукофот берилади.

Қизлар ўртасида тенгсиз топилган спортчига эса бошқа бир австралиялик теннисчи Дафна Акхёрст шарафига номланган соврин топширилади.

Турнир рекордлари ва статистика

Энг ёш ғолиблар:

Эркаклар: Кен Розуолл - 18 ёш, 2 ой (1953)

Аёллар: Мартина Хингис - 16 ёш, 3 ой (1997)


Ёши катта ғолиблар:

Эркаклар: Кен Розуолл - 37 ёш, 2 ой (1972)

Аёллар: Тельма Лонг - 35 ёш, 8 ой (1954)


Кетма-кет ғалаба қозониш бўйича сериялар:

Эркаклар: Рой Эмерсон - 5 маротаба (1963-1967)

Аёллар: Маргарет Корт - 7 маротаба (1960-1966)


Финалларда энг кўп ўйнаган теннисчилар:

Эркаклар: Новак Жокович - 6 маротаба

Аёллар: Серена Уильямс - 8 маротаба



Энг узоқ давом этган ўйин:

Эркаклар: (353 дақиқа) - Новак Жокович - Рафаэль Надаль. 5-7 6-4 6-2 6-7(5) 7-5 (2012, финал)

Аёллар: (284 дақиқа) - Франческа Скьявоне - Светлана Кузнецова. 6-4 1-6 16-14 (2011, тўртинчи босқич)


Энг кўп чемпион бўлганлар:

Эркаклар: Рой Эмерсон, Новак Жокович - 6 мартадан

Аёллар: Маргарет Корт - 11 маротаба



Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
17 янв 06:32:47
Husniddin Mirzaliyev
Zo'r
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг