10 янв 08:12
Янгиликлар
Теннис
"Australian Open"да cенсация. Абдураимова Токио Олимпиадаси совриндорини мағлуб этди
Бир неча дақиқа аввал ҳамюртимиз Нигина Абдураимова Австралия Очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларининг биринчи босқичидан ўтиб олди.
Ҳамюртимиз илк баҳсда сайёрамизнинг 112-рақамли теннисчи, жуфтлик баҳсларида Токиодаги Олимпия ўйинлари совриндори Лауура Пигоссига қарши кортга чиқди. 2 ярим соат давом этган учрашувда Ўзбекистон вакиласи рақибини 7:5, 5/;7, 0:6 ҳисобларида таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Энди Абдураимова чехиялик Доминика Салковага қарши баҳс олиб боради. Таққослаш учун Нигина ҳозирда дунё рейтингида 212, Салкова эса 218-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар