UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

23 ноя 15:37
Янгиликлар

Футбол

Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди

Теглар :  Насаф
Аёллар ўртасида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тури доирасида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафарда Ҳиндистоннинг "Ист Бенгал" жамоасига қарши майдонга тушди.

Илк дақиқалардан устунликка эга бўлган қизларимиз 18-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Нилуфар Қудратованинг узатмасидан кейин Диёрахон Хабибуллаева тўпни дарвозага йўллади. Иккинчи бўлим аввалида (52-дақиқа) Азиза Норбоева Людмила Карачик узатган тўпни дарвозага йўллаб, орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 8-дақиқада яна ўша Диёрахон Хабибуллаева аниқ зарбаси билан якуний ҳисобни ўрнатди.  

Ушбу ғалабадан кейин "Насаф" 4 очко билан "B" гуруҳи етакчисига айланиб олди, аммо турнинг яна бир учрашувида "Ухан" (Хитой) жамоаси "Бам Хатун" (Эрон) билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашувдан аввал хитойликлар ҳисобида 4 очко бўлса, эронликларда — 3 очко бор. Гуруҳ жадвалини ушбу ҳавола орқали кўриб олишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг