UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 авг 08:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Азамат Нуфтиллаев Тошкентда Open FC камари учун жанг қилмоқчи

Оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Азамат Нуфтиллаев (14-1-1) Open FC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида эканини билдирди.

Айни пайтда Россиянинг Open FC лигасида оғир вазнда чемпионлик камари бразилиялик Эдиван Сантосга (15-4) тегишли бўлиб турибди. Ҳамюртимиз эса уни жангга чорлади:

"Мен оғир вазнда чемпионлик учун жанг қилишга тайёрман. Мен лигада 2 та жанг ўтказиб, иккисида ҳам ғолиб бўлдим, мен камар учун жанг қилиш ҳуқуқига лойиқман. Бутун Ўзбекистон аҳлига бу камарни ватанга олиб боришга ваъда бераман. 7 октябрь, Тошкентда кўришамиз!", - деб ёзган Нуфтиллаев.

Эслатиб ўтамиз, Азамат Нуфтиллаев сўнгги бор март ойида Open FC 27 турнирида Дмитрий Кривулецга қарши жанг қилиб, муддатидан олдин ғалабага эришган эди. Бразилиялик Эдиван Сантос эса май ойида Олег Кубановни мағлуб этиб, Open FC чемпионига айланди. Бу унинг лигадаги дебют жанги эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг