UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17ЖЧ-2025: Саят Ильясов фаластинлик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди 0 20:38Ўзбек боксчилари учун IBA Жаҳон чемпионатидаги юриш бошланди: илк жангда осон ғалаба 0 19:16"Сенда бошқа ташкилотлардан устун бўлган нима бор?". Теренс Кроуфорд WBC раҳбарига кескин мурожаат қилди 0 18:53Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда 0 18:30"UFC’да кўзга қўлни тиқиб олганлик учун жавобгарлик бўлиши керак, ҳатто Дана Уайтда ҳам" - Сехудо 0 18:09Ҳумоюн Тўхтамуродов Германияда жанг қилади, рақиб ҳозиргача 25 марта мағлубият аламини тотиб кўрган 0 17:45Петр Ян — Мераб билан жанг олдидан: "Ҳаммаси менга қарши, босим жуда катта" 0 17:24Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор 0 17:00Александра Бармичева Буюк Британиядаги турнирда ярим финалга чиқди 0 16:39WBC президенти Теренс Кроуфорддан камар олиб қўйилганига изоҳ берди 0 16:15Шоҳруҳ Давлатов Валенсия марафонида иштирок этади 0 15:54Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА 0 15:33Мераб Двалишвили 2025 йилнинг энг яхши ММА жангчиси бўлди 0 15:12Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатида учта "олтин"га умид қилмоқда 0 14:51Алжемейн Стерлинг Двалишвили — Ян реванши учун тахмин билдирди 0

27 апр 12:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Азизбек Абдуғофуров: "Фёдорнинг акасини мағлуб этганман, энди навбат унинг ўзига"

Эртадан кейин Россиянинг Красногорск шаҳридаги Vegas City Hall аренада навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Эътиборлиси, оқшомнинг марказий жанги ҳамюртимиз иштирокида бўлиб ўтади. Иккинчи ўрта вазн тоифасида собиқ WBC Silver камари соҳиби Азизбек Абдуғофуров россиялик тажрибали боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Фёдор Чудиновга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган.  

Кеча боксчилар матбуот анжуманида иштирок этишди ва журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди. 30 ёшли Абдуғофуров мазкур жангга 3,5 ой давомида тайёргарлик кўргани ва ғалабадан бошқа натижа ҳақида ўйламаётганини алоҳида таъкидлади.

"Мен ундан қўрқамайман. Мураббийим билан бирга Фёдорнинг ҳамма жангларини кўриб чиқдим. Машғулотларда астойдил ишладим. Бу жангга уч ярим ой тайёргарлик кўрдим. Фёдорнинг акаси Дмитрийга қарши Тошкентда жанг ўтказганман. Айни пайтда унинг укасини ҳам мағлуб этишга ҳам шайман. Фёдор қанчалик машҳур бўлмасин, ундан қўрқмайман. Лекин ҳурматини жойига қўяман. Москвага уни мағлуб этиш учун келганман. Ўзим ҳам, жамоам ҳам 29 апрель кунги жангга тайёр", — деди Абдуғофуров. 

Маълумот учун, Азизбек Абдуғофуров шу кунгача проф рингда 14 та жанг ўтказиб, 13 тасида ғалаба қозонган. Бешта жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилган. Ягона мағлубиятини ўтган йилнинг 20 март куни Москвада қабул қилиб олганди. Ўшанда у россиялик Павел Силягинга 108-120, 109-119, 109-119 ҳисобларида ютқазиб қўйганди. Силягин WBC Silver камарининг янги соҳибига айланган эди. 

Боксчимизнинг 29 апрель кунидаги рақиби Фёдор Чудинов ҳисобида эса 25 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг бор. Ўн еттита жангда рақибларини нокаутга учратган. Фёдор охирги жангини 2021 йилнинг 15 октябрь куни Ронни Миттагга қарши ўтказиб, муддатидан аввал зафар қучган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг