UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

15 авг 16:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Азизбек Абдуғофуровнинг вазнида WBC камари вакант қолиши мумкин

Иккинчи ўрта вазн тоифаси жангчиси Дэвид Бенавидес рингга чиқмай туриб, ўзининг WBC камаридан маҳрум бўлди.

У Алексис Ангулога қарши жанг олдидан 3 фунт ортиқча вазн тўплади. У шу даражада формадан чиқиб кетганки, ўзига берилган қўшимча икки соатдан ҳам фойдаланмади. 

"Мен бутун тун ва эрталаб ҳаракат қилдим. Бор-йўғи 3 фунт ортиқча қолди. Тўхтовсиз ишладим, аммо вазн йўқолмади. Бошқа иложим йўқ эди. Тушуняпсизми? Бошқа хеч нарса қила олмасдим", - деди Бенавидес. 

Бенавидеснинг 36 ёшли рақиби Ангуло 167.6 фунт натижа билан белгиланган вазн меъёрини бажарди. Агар у ғалаба қозонса WBC йўналишининг янги чемпионига айланади. Агар Бенавидес ғалаба қозонса, ушбу камар вакант сифатида қолдирилади. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур вазн тоифасида ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади ва рейтингда 2-ўринни эгаллаб турибди. Агар Абдуғофуровнинг промоутерлари келиша олишса, боксчимизда WBCнинг олтин камари учун жанг қилишга яхши имконият юзага келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг